2019 йилнинг 14—20 январь кунлари онлайн аукцион орқали 665 та автомобиль рақами сотилди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси қарийб 2,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Савдо битимларининг қарийб 19 фоизи биринчи тоифадаги, 49 фоизи иккинчи ва 32 фоизи учинчи тоифадаги авторақамларга тегишли.
Харидорлар борасида етакчилик Тошкент шаҳри ва вилоятига тегишли, уларнинг битимлардаги улуши 15 фоизга тенг.
Иккинчи ўрин Фарғона вилоятига (13 фоиз), кейингилари эса Бухоро (12 фоиз) ва Самарқанд (10 фоиз) вилоятларига тегишли.
Изоҳ (0)