Канада, Австралия, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг юздан ортиқ илмий ҳамжамият вакиллари ва собиқ дипломатлари ХХР раиси Си Цзиньпиндан декабрда қўлга олинган икки нафар канадалик фуқарони озод қилишни сўраб мактуб йўллаган, дея хабар беради «ТАСС».
2018 йилнинг декабрь ойи бошида АҚШнинг талабига кўра Vankuвер шаҳрида Huawei молиявий директори Мен Ванчжоунинг ҳибсга олиниши ва 11 декабрь куни гаров эвазига озодликка чиқарилиши муносабати билан Оттава ва Пекин ўртасида дипломатик тўқнашувлар юзага келган.
Кейинчалик Хитой ҳукумати Пекинда собиқ Канада дипломати, «Халқаро инқироз гуруҳи»нинг ходими Майкл Ковригни, мамлакатнинг Дандонг шаҳрида канадалик бизнесмен Майкл Спайворни ҳибсга олди.
Улар Хитойнинг миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳаракатлар амалга оширганликда айбланмоқда.
Канада бош вазири Жастин Трюдони Австралия, Буюк Британия, Германия ва АҚШ каби ўнга яқин давлат раҳбарлари қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)