22 январь, сешанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг нимчорак финал баҳслари доирасида сўнгги учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қатар терма жамоаси Ироқ термасига қарши майдонга тушди.
Ўйиндаги ягона гол 62-дақиқада киритилди. Унга қатарлик футболчи Бассам Ҳишам муаллифлик қилди ва учрашув қаҳрамонига айланди.
Шу тариқа Қатар термаси Ироқ терма жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0) ва мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Мазкур босқичда Қатар термаси Жанубий Корея билан ярим финал йўлланмаси учун баҳсга киришади.
Осиё Кубоги—2019
1/8 финал баҳслари
22 январь, сешанба
Қатар—Ироқ 1:0
Гол: 1:0 — 62 Бассам Ҳишам.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)