Палата аъзоси Жимми Панетта ва сенатор Дайанн Файнштейн қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишчилар учун фуқаролик олиш имконини яратадиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Green Card’нинг муқобили сифатида таклиф қилинаётган Blue Card АҚШда ишчи кучи барқарорлигини таъминлайди, дейди лойиҳа муаллифлари.
Калифорниядаги фермерларнинг ярмида ҳужжат йўқ. Шунинг учун ишчиларнинг ўртача ёши сезиларли даражада ошиб бораётганлиги тахмин қилинмоқда. Округга эса ҳужжатга эга ёш ишчилар керак.
Сўнгги йилларда фермерлар H-2A дастури (талабга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги ишчиларини АҚШда ишлашига рухсат берувчи дастур) сабаб, ишчи кучи етишмаслиги ва ишчиларнинг ўртача ёши ошиб борганидан ташвишга тушган.
Blue Card дастурига қишлоқ хўжалигида сўнгги икки йил давомида 100 кун ишлаган ҳар қандай киши ариза бериши мумкин. Дастурга қабул қилинганлар оиласи билан АҚШда қонуний ишлашга рухсатнома олиши мумкин. Улар қонунан депортациядан ҳимоя қилинади.
Далада уч йил давомида йилига 150 кундан (ёки 5 йил давомида йилига 100 кундан) ишлагандан сўнг, «кўк карта» эгалари қонуний яшаш учун рухсатнома, кейин эса фуқаролик олиш ҳуқуқига эга бўлади.
«Иммигрант фермерлар ҳеч қандай таҳдидларсиз ишлашга лойиқ,» — дейди United Farm Workers Foundation мутахассиси Лейди Ренжел.
Калифорния фермерлар бюролари федерацияси Blue Card қонун лойиҳасини тасдиқлаган.
«Фермерлар ва ишчиларнинг ҳуқуқий ўрнини белгиловчи ва уларнинг оиласини ҳимоя қилувчи қонун жуда муҳим. Ушбу қонун ишчиларга ўз давлатларидан АҚШга кўчишларига ва ортга қайтишларига ҳамда у фермадан бу фермага иш излаб ўтишларига имкон беради,» — дейди UFWF ташкилоти Президенти Йоханссон.
Изоҳ (0)