17 январь куни Ливерпуль суди 38 ёшли британиялик Марк Феллоузни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Хабарда айтилишича, уюшган жиноятлар содир этишда иштирок этганликда кўп йиллардан бери гумон қилиб келинган шахс донғи кетган иккита катта жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган. Маълум бўлишича, унинг жиноятга алоқадорлигини исботлашга GPS-трекер ўрнатилган спорт соати ёрдам берган.
Полицияда 100 дан ортиқ гумонланувчилар бўлган. Улар орасида аввал қуролланиб ўғрилик содир этишда судланиган Марк Феллоуз ҳам бўлган, бироқ полициячилар унинг айдор эканлигини исботлай олмаган.
Феллоуз уйи тинтув қилинган вақтда GPS-трекер ўрнатилган Гармин спорт соати топилган. Соатда унинг эгаси ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотлар орқали полиция иккала жиноятларга алоқадорлигини исботлаган.
2019 йилнинг 17 январь куни суд Феллоузни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган.
Изоҳ (0)