Оммага машҳур шахслар, сиёсатчилар, давлат раҳбарлари билан телефон орқали ўйин қилиш билан машҳур Пранкер Вован (Владимир Кузнецов) ҳимоя тизимининг кучлилигига қарамай исталган мамлакат президентига, хусусан Путинга ҳам телефон қилиб тушиш мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
«Путиннинг шахсий мобил телефони йўқ... Нима деса бўлади, эски мактаб», — дейди Вован.
Унинг айтишича, Россия президенти билан фақат расмий алоқа каналлари орқали боғланиш мумкин, лекин назарий жиҳатдан бунинг имкони бор.
Пранкернинг сўзларига кўра, схема бир нечта босқични ўз ичига олади, аммо бир неча кишининг биргаликдаги ҳаракати билан бунга эришишнинг имкони бор, аммо қўнғироқни кузатишнинг деярли имкони йўқ. Ушбу схемага асосан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ҳам мулоқот амалга оширилган.
Аммо ушбу ишда бир қатор мураккаб шартлар бажарилиши лозим. Шу сабабли ҳозирча Британия бош вазири Тереза Мэй, Германия канцлери Ангела Меркель ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан гаплашишнинг имкони бўлмаган.
«Путинга қўнғироқ қилишнинг эса имкони бор», — дейди Вован.
Изоҳ (0)