Бошқирдистонлик мактаб ўқувчиси Арслон Қаипқулов ўзининг YouTube-каналида Янги йил олдидан Россия президенти самолёти бортида тасвирга олган лавҳасини жойлаштирди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Арслон Владимир Путин Москвадаги волонтёрлар съездида бўлган чоғида истакларини қондиришга бел боғлаган 5 нафар оғир хасталикка чалинган болалардан бири эди.
Путин Сибай шаҳрида яшовчи болаавиамоделлаштиришга қизиқиши ва Ил-96-300 самолёти ҳақида лавҳа олишни орзу қилишини билиб, уни биринчи рақамли бортга таклиф қилди.
Арслоннинг айтишича, унгача бу самолётга фақат битта тасвирга олиш гуруҳи кўтарилган. У самолётни «ўта катта ва ғаройиб планировкали квартира»га ўхшатди.
Изоҳ (0)