Гавайи ороллари соҳилларида дайверлар дунёдаги энг катта оқ наҳангга дуч келди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Улкан йиртқичнинг узунлиги 20 футдан катта (олти метрдан кўп), вазни эса 2,5 тонна.
Deep Blue лақабли наҳанг олимларга 1999 йилдан буён маълум. Сўнгги марта у 2013 йилда Мексика соҳилларида кўринган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, у 40 ёшда, у дунё океанида энг кўп яшаган наҳанглардан бири.
Дайвер Оушен Рэмсининг айтишича, унинг жамоаси йўлбарс акулаларнинг озиқланиш жараёнини кузатаётганда улкан оқ наҳангга дуч келган.
«У бизнинг қайиқ ёрдамида қашинишни истаган улкан, чиройли, мулойим баҳайбат жонзот эди. Биз океанга кун ботишида тушгандик ва у кун охиригача биз билан бўлди», — деб шарҳлади учрашувни Оушен.
Deep Blue ўлган кашалотни егани сузиб келганди, шу ондаёқ дайверлар қайиқдан тушиб баҳайбат ҳайвон билан суза бошлади. Видеода ҳайвон жуда ваҳимали ва баҳайбат кўринади, аммо бу дастлабки сониялардаги таасурот холос.
Тадқиқотчилар наҳангнинг қорни катталашганини ва эҳтимол у ҳомиладор бўлиши мумкинлигини қайд этди. Урғочи наҳанглар ҳомиладорлигида одамларга хавф туғдирмайди.
Изоҳ (0)