ИШИД Россиянинг Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй ва йўналишдаги машина портлагани учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ал Наба нашрида жангарилар узоқ вақт сукут сақлаганларини портлашни уюштирганларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлаган.
Уларнинг даъвосига кўра, ИШИД тарафдорлари Магнитогорскдаги бинонинг учинчи ва ўнинчи қавати ўртасида портловчи қурилма ўрнатган.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни Магнитогорскдаги кўп қаватли бино портлаши оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. 1 январь куни шаҳарда йўналишдаги автомобиль ёниб кетишида 3 киши қурбон бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)