Колумбия пойтахти Богота шаҳридаги ҳарбий мактабда юз берган портлаш оқибатида камида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Богота мери Энрике Пенялосанинг маълум қилишича, 10 киши жароҳат олган. Дастлабки маълумотларга кўра, миналаштирилган автомобиль 17 январь куни эрта тонгда битирувчиларга унвонлар топшириш маросими бошланишидан олдин портлаган.
Изоҳ (0)