Бишкекнинг «Ала-Тоо» майдонида Хитой экспансиясига қарши норозилик митинги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Knews хабар берди.
Хабарда айтилишича, улар Хитой фуқароларига бериладиган визалар сонини камайтиришни, Хитойдан олинган кередиларни текширишни талаб қилмоқда.
Митингда иштирок этганлар, шунингдек, қирғизистонлик қизларни чет элликларга турмушга бермасликни, акс ҳолда улардан жарима ундириш лозимлиги, паспортда «миллати» деган жойини қайтариш ва парламент депутатлари сайловида партия тизимини бекор қилишни талаб қилган.
Изоҳ (0)