Янги йил оқшомида Ўзбекистонда энг кўп томоша қилинган телекўрсатувлар рейтинги эълон қилинди. 20 та ўриндан иборат рўйхатдан асосан нодавлат телеканаллар дастурлари жой эгаллади. Бу ҳақдаги маълумотни «Дарё» манбаси тақдим этди.
Хусусан, юқори ўнталикка 8 та Zo‘rTV ва 2 та Sevimli TV кўрсатувлари кирди. Zo‘rTV канали орқали эфирга узатилган Президентнинг янги йил табриги рейтингда етакчилик қилди. Уни Zo‘rTV телеканалида ҳар бешинчи томошабин кўрган.
Етакчилар рейтингида фақат битта дастур давлат МТРК томонидан тақдим этилган, бу «Болажон» телеканалининг «Мультипанорама» кўрсатувидир.
Рейтингни тузишда аҳолиси 200 минг ва ундан кўп бўлган шаҳарлардаги 6 ёшдан катта томошабинлар ҳисобга олинди. Ҳисобга олинган давр — 2018 йил 31 декабрь 12:00 дан 2019 йил 1 январь 06:00 гача.
Изоҳ (0)