Бугун, 17 январь куни соат тахминан 18:40 да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани 23-даҳасида жойлашган 20-кўп қаватли уй балконлари қулаб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
5-қаватдан 2-қаватгача устма-уст жойлашган тўртта хонадоннинг балконлари қулаб тушган.
Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Қайд этилишича, балконлар вайрон бўлишининг асосий сабаби — ғиштдан қурилган девор иситилиши туфайли осма балкон конструкциясининг бузилиши.
Изоҳ (0)