Қорақалпоғистон давлат солиқ бошқармаси айланмаси (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш, яъни ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олиш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Қорақалпоғистон бўйича 254 та корхона умумбелгиланган солиқ турларини тўлаб келган бўлса, мамлакатда жорий этилган янги солиқ ислоҳотлари туфайли жорий йил 1 январдан эътиборан 677 та корхона қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга махсус гувоҳномалар тарқатилди.
Солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, 2018- йил якунлари бўйича товар айланмаси бир миллиард сўмдан ошган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида 502 та корхона рўйхатга олинган.
Хўжалик юритувчи бошқа субъектларга эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, рўйхатга олиш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)