Хитойда кекса ёшли сартарош автобусда ухлаб ётган йўловчининг сочини кесиб ташлади, деб хабар бермоқда South China Morning Post. Ҳодиса 13 январь куни Гонконгда содир бўлган.
Маълум бўлишича, 65 ёшли йўловчи эркакни олд ўриндиқда ўтирган қизнинг узун сочлари ғашини келтирган. Қизнинг сочлари узунлигидан йўловчининг тиззасигача тушиб турган. Шу сабабли у сумкасидан қайчи олиб қизнинг бир неча сантиметр сочини кесиб ташлаган.
Воқеага гувоҳ бўлган йўловчилар кишини тўхтатиб қолиб, қизни уйғотишган. Ҳайдовчи эса полиция чақирган. Айбдор қочишга уринган, лекин йўловчилар бунга йўл қўймаган. Полиция етиб келгач, айбланувчи тан жароҳати етказишда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Айбланувчининг ўзи эса сартарош-стилист бўлиб ишлашини, шу сабабли ёнида қайчи олиб юришини айтган.
Изоҳ (0)