Суриялик курдлар «Ислом давлати» жангариларининг мингдан ортиғини асирликда сақлаётган бўлиб, уларни ўз мамлакатларига топширишга тайёр, бироқ кўпчилик давлат ҳукуматлари уларни қабул қилишга шошилмаяпти. Бу ҳақда суриялик Курдистоннинг Москвадаги расмий вакили Ршад Биенаф хабар берди, деб ёзмоқда «Подробно».
« СДК(Курдлар томонидан шаклланган «Сурия Демократик Кучлар») асирлигида 40 га яқин мамлакатлардан Сурияга келган мингдан ортиқ ИШИД жангарилари сақланмоқда. Бундан ташқари улар билан бирга келган аёллар, оилалари ҳам бор. Улар орасида МДХ мамлакатлари фуқаролари, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Биз кўпчилик давлатларга ўз фуқароларини олиб кетиб, уларни суд қилишларини сураб расмий мурожаат билан чиққанмиз», — дейди Биенаф.
Унинг айтишича, афсуски, курдларнинг мурожаатларига фақат бир неча мамлакатларгина жавоб қайтарган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)