АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган дам олиш куни КХДР раҳбари Ким Чен Инга мактуб йўллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мактуб шахсан Ким Чен Иннинг ўзига топширилган.Мактубнинг мазмуни ошкор қилинмаяпти.
Ўтган йилнинг 12 июнь куни Сингапурда АҚШ ва КХДР тарихида илк саммит бўлиб ўтганди. Унинг якунларига кўра, Трамп ва Ким Чен Ин қўшма баёнот имзолаган. Унда Пхеньян денуклеаризация қилишга тўлиқ тайёрлигини маълум қилган, АҚШ эса бунга жавобан хавфсизлик кафолатини бериш мажбуриятини олган.
Шунга қарамай саммит натижасида томонларнинг мақсадлари конкретлаштирилмаган.2018 йилнинг 2 декабрь куни Трамп Ким Чен Ин билан кейинги учрашуви 2019 йилнинг январь ойида ёки февралда бўлишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)