Канаданинг Монреаль шаҳридаги бошланғич мактабда 35 нафар ўқувчи ва саккиз нафар мактаб ходими ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди, деб хабар берди «РБК».
«Заҳарланганлар орасида олти ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар бор», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, заҳарланган болаларнинг тўққиз нафари ҳушидан кетган, қолганларда кўнгил айниши, қусиш ва бош айланиши кузатилган.
Жабрланганларнинг барчаси шаҳардаги уч шифохонага жойлаштирилган.
Монреаль ўт ўчириш хизматининг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра ҳодисага иситиш тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)