Македония парламентининг Қонунчилик-ҳуқуқий қўмитаси фаоллар гуруҳининг мамлакатни қайта номлаш ҳақида такрорий референдум ўтказиш учун имзолар йиғиш бўйича аризасини маъқуллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
11 январь куни мамлакат парламенти кўпчилик овоз билан конституцияга Греция билан имзоланган шартномага мувофиқ мамлакатни Шимолий Македония деб номлаш ҳақидаги ўзгартиришни маъқуллаган.
Мазкур шартнома 2018 йилнинг 30 сентябрида референдумга киртилган, бироқ амалда у муваффақиятсиз ўтган. Овоз беришда сайловчиларнинг камида 50 фоизи иштирок этиши керак бўлган шароитда, атиги 37 фоиз сайловчи овоз беришга келган. Улардан 91,5 фоизи шартномани қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)