Индонезиянинг Томохон шаҳрида тимсоҳ биолог аёлни тириклайин еб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фожиа тимсоҳ сақланадиган тадқиқот лабораториясида юз берган. Биолог Дейзи Туво Мерри лақабли тимсоҳни гўшт билан озиқлантириш учун ҳовузга йўл олган. Унинг қолдиқларини ҳамкасблари тимсоҳнинг жағида топган. Улар қутқарувчиларни чақирган ва қийинчилик билан жасадни тимсоҳдан тортиб олган.
Полициянинг фикрича, Мерри орқа оёқларида тик турган, сакраган ва аёлга ҳамла қилган. Тимсоҳ ветеринария клиникасига олиб борилган, шифокорлар унинг ошқозони таркибини ўрганиб чиқиши керак.
44 ёшли Туво лабораториянинг етакчи олими бўлган
Мерри ҳар доим ўз қондошларига нисбатан тажовузкор бўлган, бироқ одамларга ҳужум қилмаган, шунинг учун у гўшт, товуқ ва балиқ билан озиқлантирилган.
Изоҳ (0)