Уйчи туманидаги савдо дўконида содир бўлган ўғирлик туман ИИБ қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш пунктига келиб тушган хабар натижасида тезда аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Воқеа жойи — тумандаги «Боғ» маҳалласига 3 дақиқа ичида етиб борган техник қўриқлаш пункти ходимлари тадбиркор Шерзод Тиллабоевга қарашли озиқ-овқат дўконидан чиқиб келаётган шубҳали шахсни қўлга олди. Кейин маълум бўлишича, ўғирликни амалга оширишда унга шериклари ҳам ёрдам берган: улардан бири атрофни кузатиб турган, иккинчиси эса ҳайдовчи вазифасини бажарган.
Уччовлон ўйлаган режа амалга ошмади. Гумондорлардан дўкондан олиб чиқилган 1550 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)