Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги хорижликлар учун мўлжалланган кўнгилочар мажмуа жойлашган ҳудудда юз берган портлаш теракт бўлган. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, Green Village комплекси яқинида террористик ҳужум уюштирилган. Ҳодиса жойига полиция махсус бўлинмалари етиб борган, вазият эса назорат остида ушлаб турилибди.
Қайд этилишича, теракт портловчи ускуна ўрнатилган транспорт воситаси ёрдамида амалга оширилган.
Изоҳ (0)