Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Янгибозор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва С. ҳар бир АҚШ долларини 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7900 АҚШ долларини 66,7 миллион сўмга ноқонуний равишда сотаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Telegram’даги расмий канали хабар берди.
Бундан ташқари, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Р. ҳар бир АҚШ долларини 8320 сўмдан ҳисоблаб, 11450 АҚШ долларини 95,2 миллион сўмга ноқонуний равишда сотиб олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, фуқаро Р.дан ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 700 АҚШ доллари, 133650 Россия рубли, 545700 қозоқ тенгеси ва 64,8 миллион сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)