Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан «Оролбўйини обод этайлик» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамкорлиги ва амалий кўмагида Орол денгизининг сувсиз қолган 5 минг гектарлик ҳудудида яшил ўрмонлар ташкил этиш, амалга ошириладиган тадбирлар давомида аҳолини мавсумий иш билан таъминлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.
Президентнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақида Олий Мажлисга Мурожаатномасида экохавфсизлик, сув ва табиий ресурслардан фойдаланиш борасида белгилаб берилган атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамияти институтларини ҳам фаол иштирокини таъминлаш кераклиги назарда тутилган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси айни ташаббус билан чиққан.
Изоҳ (0)