Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан кучли қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)