• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналист Муҳаммаджон Обидов жанг майдонидан лавҳа тайёрлаш ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, захирадаги катта лейтенант Муҳаммаджон Обидов 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати ёзилган мақоласини «Дарё» га тақдим этди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

     

    Байрамларни интиқиб кутаману, кейин, ўша кунлари бир оз ранжиб оламан. Умр бўйи телевидениеда ишладим. Унинг 20 йили «Ахборот»да ўтди. Шу ерда ўзимни топдим. Озми-кўпми, хар холда эл таниди. Парламент депутатлигига сайландим. Хизмат кўрсатган журналист унвонига сазовор бўлдим... 27 июнь – касб байрамимизда бутун вужудим гўё қулоққа айланади. Тошкентдан, умримни бағишлаган севимли жамоимдан, телевидениедан, «Ахборот»дан бир қўнғироқ, биргина қўнғироқ кутаман. Кутиб-кутиб байрамни ўтказаман. Кейин «ха энди, улар жуда банд-ку», дейман ўзимни юпатиб.

    Ватан ҳимоячилари кунлари хам шундай. Яна вужудим қулоққа айланади. Интиқлик, интизорлик ором бермайди. Бу гал Мудофаа вазирлиги, ижодий уюшмамиз, ҳокимият... дан кутаман. Яна биргина қўнғироқ кутаман. «Табриклаймиз», деган сеҳрли сўзни кутаман. Кута-кута бу байрамни ҳам ўтказаман. Кейин компьютерни очиб уч ой Боткен тоғларида, Кон, Зардоли, Хўжаошган қишлоқлари, Абрамов музликларигача Тохир ва Жума бошчилигидаги жангарилар билан урушда олинган видеотасмаларни, фотосуратларни бир-бир кўриб чиқаман.

    Эҳ, қанча-қанча норғул йигитлар умри хазон бўлди, ўшанда. Бизчи, аккредитациясиз, бир мири ақчасиз, озиқ-овқатсиз, кунлаб, уч кунлаб тоғ олмасини еб қорин шишириб бўлса-да, воқеликлар ҳақида кундалик репортажлар бериб тургандик. Уч бор Қирғизистон хавфсизлик хизмати бизни (тасвирчи Шуҳратжон Мирзакаримов иккимизни) қамаб қўйди, кейин ҳудуддан чиқариб юборди. Лекин топшириқни бажариш учун яна ва яна яёв тоғлар ошиб воқеа жойида камера кўтариб юравердик. То Абрамов музликларига етгунча... Бу орада не гаплар ўтмади, не воқеалар кечмади, дейсиз.

    Келаси йили ўша жангарилар энди Жирғатол орқали Сариосиё тоғларига бостириб келди. Тажрибаси бор дея, яна бизга ишонч билдирилди. Бир ой аммо бир умрлик дахшатли воқеалар ичида юрдик. 26 нафар ўзбек ўғлонлари бу урушда шаҳид кетди. Уларнинг деярли барчаси биз тасвирга туширган тасмаларда абадий қолди... Ўзимизчи? Бир гал душман ўқи шундоққина қулоғимнинг ёнидан ўтиб кетди. Бир худо асради, дедим. Кейин ўқ тасвирчининг елкасидаги камерани ялаб ўтди. Хайрият, Шуҳратжон омон эди. Фақат окуляр синиб кетди. Яна бир гал... Биз 16 кун давомида ҳар куни эрталаб соат 5:00 да бир вертолётда воқеа жойига учиб борар эдик. Тасодиф туфайлигина 17-куни вертолётга кеч қолдик, кейин билсак, вертолёт шу куни тоғда ўққа тутилганди... Буларни кўравериб дийдамиз қотганди. Неча бор жароҳатланган жасур, мард аскар йигитларни тоғ ўрмони-ю, жарликлардан биргалашиб олиб чиқдик. Неча бор жангариларнинг жирканч жасадларини ҳам тасвирга туширдик... Ҳали бу воқеалар ёзилмаган, ўрганилмаган, таҳлил қилинмаган тарих! Ҳарбий тарих!

    Оллоҳ асради бизни. Ҳар икки жанг майдонидан соғ-омон қайтдик.

    Биз Шуҳратжон раҳматлик билан бирон марта бўлса-да, бу воқеаларни рўкач қилиб бирон идорага бормадик. Негаки ҳар куни ўша, жанг ҳаракатлари бўлаётган майдонлардан тайёрлаган телерепортажларимизни бутун мамлакат аҳли кутиб, кўриб борарди.

    Лекин орадан йиллар ўтгач, баъзида, байрам кунлари биз ҳам бироз эътибор, бир оғиз табрикка муносиб эдик-ку, деган туйғу вужудни қулоққа айлантиради. Хайриятки, Президентимиз барчамизга табрик юборадилар! Захирадаги зобит сифатида мен хам улар сафида эканимдан ғурурланиб қўяман.

    Байрам ҳаммага муборак бўлсин!

    14.01.2019, 17:10   Изоҳ (0)   20511
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ажралиш арафасида турган 43 та оила яраштирилди

    14.01.2019, 16:46

    Эзгулик монументи ва Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди

    14.01.2019, 16:34

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига давлат мукофотларини топширди

    14.01.2019, 16:34

    Asia Alliance Bank давлат банкига айлантирилди

    14.01.2019, 15:36

    Ўзбекистонда «Ҳуррият» мустақил газетасининг чиқмай қолганидан ташвиш билдирилмоқда

    14.01.2019, 15:16

    Наманганда фермер хўжалиги раҳбарининг 22 ёшли ўғли ўз жонига қасд қилди

    14.01.2019, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 август, 22:10

    ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилади

    Ўзбекистон | 11 август, 22:05

    Зукко томошабинларгина тушуна оладиган машҳур фильмлардаги яширин ишоралар 

    Кино | 11 август, 21:55

    Ҳиндистон Россиядан Су-57 ва Америкадан F-35 учоқларини сотиб олиши мумкин

    Дунё | 11 август, 21:45

    Австралия Фаластинни тан олиш ниятини эълон қилди. Янги Зеландия эса ушбу масалани кўриб чиқмоқда 

    Дунё | 11 август, 21:35

    Япония ҳукумати сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли уч миллион кишини эвакуация қилишга чақирди

    Дунё | 11 август, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” “Насаф” устидан муҳим ғалабага эришди

    Спорт | 11 август, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.