2019 йил 14 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшаган Й.П. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВматбуот хизмати хабар бермоқда.
Оқибатда уйдаги 4 квадрат метр майдонида диван ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Й.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Унинг уйида меҳмонда бўлган қўшниси Н.Р. (исмли аёл) эса тутундан заҳарланиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Аниқланишича ёнғин Й.П. маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққан.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)