Қуддусда Исроил ташқи ишлар вазирлиги биносида газли граната портлаши оқибатида кўзни ёшлантирувчи газдан бир неча қўриқчи жабр кўрди, деб ёзади «Газета.ru».
Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса ТИВнинг гранаталар сақланадиган омборхонасида содир бўлган. Полиция воқеа жойини текшириб, ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Кўзни ёшлантирувчи газ бошқа хоналарга тарқалмаслиги учун ходимларга кондиционерларни ўчириб қўйиш буюрилди.
Бинодан одамларни эвакуация қилишга зарурат бўлмади.
Изоҳ (0)