10 январь куни янги зеландиялик нанотехнологиялар бўйича мутахассис Мишель Дикинсон Twitter’га оқ ва қора чизиқлардан иборат расмни жойлади, деб ёзади Meduza.
https://twitter.com/medickinson/status/1083203930740293632
«Бошингизни силкицангиз, ушбу оптик иллюзияни кўра оласиз (мен жиддий айтаяпман)», — деб ёзди у.
Изоҳларда Twitter фойдаланувчилари ёзишича, иллюзияни бошни силкитмасдан ҳам кўриш мумкин. Унинг ўрнига, телефон экранини силкитиш ёки расм турган саҳифани тепага ва пастга силжитиш мумкин. Баъзилар эса иллюзияни дарҳол, қўшимча саъй-ҳаракатларсиз кўришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)