«Адабиёт газетаси» нашрининг мухбири бўлган ўзбек журналисти Асрор Мўмин 2 январь кунги қайдида ойларнинг мавжуд «европача» номланишидан воз кечиб, уларни маҳаллийлаштиришга чақирди. Бунга AsiaTerra нашри эътибор қаратди, деб ёзади Repost.
Журналистнинг фикрича, ойларнинг ҳозирги номланиши Рим императорлари ва худоларига ҳавола қилинган бўлиб, ўзбек миллий қадриятларига мос келмайди. Шунинг учун журналист уларни миллий-ватанпарварлик руҳида номлашни таклиф қилади, жумладан:
Январь — Ватан, феврал — Навоий, март — Улуғбек, апрель — Амир Темур, май — Хоразмий, июнь — Зулфия, июль — Бухорий, август — Ибн Сино, сентябрь — Беруний, октябрь — Фарғоний, ноябрь — Жалолиддин, декабрь — Авесто.
Мўминнинг таклифи ижтимоий тармоқларда норозиликлар ва салбий реакцияларни келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)