2019 йил 12 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган В.К. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйдаги 1,5 кв.м. майдонида кресло ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида В.К.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)