Андижон шаҳрида Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий юриш ва техникалар паради ўтказилди. Унда 35 мингдан ортиқ ҳарбий ва фуқаролар иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Умиджон Мамарасулов хабар берди.
Дастлаб майдон бўйлаб мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув-спорт техника клубларига қарашли ҳарбий ва спорт техникалари, уларнинг ортидан ишлаб чиқилган автомобиллар, зирҳли, жанговар, ўқ отар воситалари билан қуролланган ҳарбий техникалар чиқиб келди.
Сўнгр Шароф Рашидов, Амир Темур ҳамда Навоий шоҳкўчалари бўйлаб Андижон гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлар, Миллий гвардия, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, вилоят корхоналари, ташкилотлари, муассасалари, ўқув юртлари ходимларидан иборат ҳарбийлаштирилган колонналар юриши ташкил этилди.
Машаққатли ва шарафли касб эгаларининг байрами қишнинг ўртасида нишонланишида ҳам рамзий маъно бор, зеро сарҳадларнинг дахлсизлигига масъуллар юрт осойишталиги йўлида барча қийинчиликларга тайёр туради. Қишнинг экватори бўлишига қарамай, қуёшли, илиқ об-ҳавобайрам кайфиятига кайфият қўшди.
Қарийб 3 километрга чўзилган йўналиш бўйлаб тизилган аҳоли вакиллари ҳарбийларни гуллар ва олқишлар билан кузатди.
Изоҳ (0)