2019 йил 12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги Tico русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» канали бўйида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Ю.Х. ва унинг йўловчиси, бирга яшаган турмуш ўртоғи М.Э.лар автомашина ичида қолиб, чўкиб вафот этганлар. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)