Президент фармони билан Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳи мукофотланди.
Ҳужжатда улар мамлакат мудофаа қудратини янада юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаш ишларига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун мукофотлангани билдирилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медалллари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)