12 январь куни Нигерияда бензин ташувчи машина портлаши оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса цистернали машина кескин бурилиши сабабли ағдарилиб кетиши оқибатида содир бўлган.
Ағдарилиб кетган машинадан оқаётган ёқилғини йиғиш учун одамлар югуриб келган, шу пайтда ўт чақнаб, ёқилғи ёнган ва портлаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)