Шимолий Кавказ Мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази Ингушетия муфтийси Иссу Хамхоевни муфтиятдан четлаштирди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Хабарда маълум қилинишича, Мувофиқлаштириш маркази Чеченистон ва Ингушетия ўртасидаги чегараларни белгилаш вақтидаги можароларда муфтийнинг ҳаракатларидан норози. У диний марказни республика раҳбариятига қарши боришга чақирганликда айбланган. Марказ аъзоларининг айтишича, Хамхоев кучли сиёсий фаоллик кўрсатиб, оқсоқоллар ва ва имомларни республика раҳбариятига қарши горозилик намойишлари ўтказишга чақирган.
Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази Хамхоевни мажлисга чақирган, лекин у келмаган. Ингушетия муфтияти матбуот хизмати эса уларга оғазки ёки ёзма шаклдаги ҳеч қандай таклифнома келмаганини айтган.
Изоҳ (0)