13 январь, якшанба куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг 2-тури доирасида Туркманистон термасига қарши майдонга тушади.
Осиё футбол конфедерацияси мазкур учрашувга БАА вакили Аммар ал-Жунайбий бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлади.
Маълумот учун, ал-Жунайбий 2011 йилдан буён халқаро ўйинларни бошқариб келади.
Осиё Кубоги—2019
2-тур баҳси
13 январь, якшанба
Туркманистон—Ўзбекистон 21:00
Бош ҳакам: Аммар ал-Жунайбий (БАА)Қанот ҳакамлари: Муҳаммад ал-Ҳаммадий ва Ҳасан ал-Маҳрий (БАА)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА) ва Турки ал-Худоёр (Саудия Арабистони)
Захира ҳаками: Муҳаммад ал-Бакрий (Саудия Арабистони)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)