Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. У ерда Президент Имом Бухорий мақбараси ва Ҳадис илми мактабида бўлди, Самарқандда янги қурилган уйлардаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди, Тойлоқ туманидаги Pet Agro Oil қўшма корхонасини кўздан кечирди, Самарқанддаги Конфуций майдонини бориб кўрди.
Шунингдек, Самарқандда Президент иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши томонидан қўллаб-қувватланиб, Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Изоҳ (0)