Ёзнинг жазирама кунларида кун бўйи қуёш остида турган автомобилни бошқариш қанчалик ноқулай эканини ҳар бир ҳайдовчи яхши билади.
Автомобиль бўёқлари одатда резина асосида тайёрланади, бу материалдаги молекулалар қуёш остида тебраниб, иссиқлик ҳосил қилади ва ҳароратни оширади.
Аризона штати университети ва Сан-Диэго тиббиёт мактаби тадқиқотчилари томонидан эълон қилинган хулосага кўра, автомобиль салонидаги ҳарорат ёзда 70 даража цельсийгача кўтарилиши мумкин.
Nissan’нинг совитувчи бўёғида икки хил микроструктурали метаматериал мавжуд: бири қуёш нуридаги яқин инфрақизил нурларни тўсади ва акс эттиради, иккинчиси эса иссиқликни электромагнит тўлқинларга айлантириб, уларни Ер атмосфераси устидаги маконга чиқариб юборади. Бу эса ҳароратнинг кўтарилишини олдини олади.
Синов натижалари: ҳарорат 12 даражагача пастлаш мумкин
Компания вакилларининг айтишича, бу таъсир айниқса автомобиль узоқ вақт қуёш остида турганида яққол сезилади. Шунингдек, бу кондиционерни камроқ ишлатиш ва моторни енгиллаштиришга, электр автомобилларида эса батареяни камроқ ишлатишга ёрдам беради.
Ҳозирда оқ бўёқ синов босқичида. 2024 йил август ойида Токио халқаро аэропортида ўтказилган майдон синовида совитувчи бўёқ ташқи юза ва салон ҳароратини анъанавий бўёқларга нисбатан мос равишда 12 ва 5 даража цельсийга пасайтиришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)