“Ўзгидромет” июлнинг сўнгги кунлари ва август ойи дастлабки куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

27 июль куни Ўзбекистон ҳудудига бир оз нам ва ўтган ҳафтага нисбатан бир оз иссиқ бўлган ҳаво массалари кириб келиши бошланганди. Республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 34-37 даражагача пасайди, бу июль ойи охири учун бўлган иқлим меъёрига яқин бўлди. Бироқ намликнинг ошиши ҳарорат пасайиши таъсирини бир оз камайтирди ва айниқса кечаси ҳаво дим бўлиши сезиларли бўлди.
Прогнозларга кўра, ушбу ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат асосан 32-37 даража, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубида баъзи жойларда 38-40 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Ёғингарчилик ушбу ҳафтада кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва республиканинг тоғли ҳудудларида бугун кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 21-24 даража, кундузи 34-37 даража бўлади.
Изоҳ (0)