Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаи жанжал пичоқбозлик ва бир кишининг ўлими билан тугади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
4 январь куни Чирчиқнинг 9-микрораёнда яшовчи Г.Х. исмли аёлнинг уйида унинг расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.А таниши М.Д. билан бирга спиртли ичимлик ичган, маълум вақт ўтгандан сўнг улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
«Оқибатда Р.А. қўл-оёқлари билан танишининг бошига уриб-тепиб жароҳат етказиши натижасида М.Д. воқеа жойида вафот этган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)