Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Низомга мувофиқ, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Шунингдек, низомга кўра уруғлик пахта экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўза навлари бўйича жойлаштириш масалалари ҳар йили 1 ноябрга қадар ҳукумат қарорида белгиланади.
Уруғлик пахта етиштиришни молиялаштириш пахта қийматининг 60 фоизигача жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, мазкур ҳужжат билан тайёрланган уруғлик пахта хом ашёсига устамалар тўлаш тартиби белгиланди.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ўз эҳтиёжлари учун ғўзанинг хорижий нав ва дурагай уруғларини белгиланган тартибда олиб келиши ва етиштириши мумкин.
Изоҳ (0)