Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари «жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (пропискаси), фуқаролиги, қариндошлик ва никоҳ муносабатларидан, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар» кўрсатилиши лозим.
«Газета.uz»нинг қайд этишича, бу масала Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 5 январь куни имзоланган «Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, кўрсатиб ўтилган чекловлар қонунчиликка зиддир. Шунга қарамай, Ўзбекистонда кўп йиллар давомида ўзаро никоҳда бўлмаган жуфтликларнинг меҳмонхонада бирга яшашига нисбатан тақиқ амалда бўлиб келган.
Изоҳ (0)