Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Marca талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
«Олтин тўп» соҳиби, Хорватия терма жамоаси ва «Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич рейтингда 2-ўринни банд этди. 3-поғонани Франция терма жамоси ва «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 4-ўринга лойиқ кўрилди.
Кучли 10 таликдан Килиан Мбаппе (ПСЖ), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Эден Азар («Челси»), Рафаэль Варан («Реал»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ва Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)