Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қутқарувчилар Магнитогорскдаги уйнинг қулаб тушган подезди вайроналари остидан 11 кишининг жасадини олиб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ҳалок бўлган 11 кишидан 1 нафари ёш бола. Аввалроқ тўққиз нафар ҳалок бўлганларнинг жасади топилгани маълум эди.

Қолган 30 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. ФВВ берган маълумотларга кўра, қолган 30 кишининг қаердалиги аниқланмоқда.

Тунда вайроналар остини текшириш ишлари вақтинча тўхтатилиб, қутқарувчилар осилиб турган уй конструкцияларни олиб ташлади. Ҳозирда эса ердаги қидирув ишлар давом этмоқда.

Хавфли конструкциялар олиб ташланганига қарамай, қутқарувчиларнинг ҳаёти ҳали ҳамон хавф остида қолмоқда. Қутқарувчиларнинг ҳаётига хавф туғилмаслиги учун барча ҳаракатлар хавфсизлик техникасига амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар