Магнитогорскдаги кўп қаватли уйда рўй берган портлаш ва йўналишдаги «Газель» машинасида содир бўлган ёнғин терактлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Екатерингбургнинг «Znak.com» нашри маълум қилди, дея хабар беради TJournal.
Нашр манбасига кўра, Магнитогорскнинг Карл Маркс кўчаси, 164-уйдаги портлаш 316-хонадонда рўй берган. У ерда истиқомат қилган Тожикистон фуқароси хонадонни 30 декабрь куни ижарага олган. Тинтувлар чоғида бу ерда гексоген излари топилган.
Шунингдек, 1 январь куни қўлга олишга уриниш чоғида «Газель» машинасида уч нафар террорчи ўлдирилган, яна бири тирик қолган.
Айни вақтда, Россия Тергов қўмитаси Магнитогорскда уй подезди қулаган жойда портловчи моддалар излари топилмаганини билдирди.
Изоҳ (0)