АҚШ фуқароси Пол Уилан Россия пойтахти Москва шаҳрида жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берган.
Эркак 28 декабрь куни жосуслик акциясини ўтказиш вақтида қўлга олинган. Унга нисбатан жосуслик айби қўйилган бўлиб, бунинг учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ҳолат юзасидан бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Изоҳ (0)