Индонезиянинг Суматра ва Ява оролларига ёғилган цунами қурбонлари сони 437 кишига етди, 14 мингга яқин киши жабрланди, деб ёзади «РИА Новости».
16 киши ҳалигача бедарак йўқолган деб ҳисобланилмоқда.
Маълумот учун, 22—23 декабрь кунлари Индонезиянинг Ява ва Суматра оролларига кучли цунами ёпирилиб келганди. У яқинда Кракатау вулқони отилиши туфайли юз берган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)