Ингушетияда шайх Bataл ҳожи Белхороевнинг авлодларидан бўлган уламо Иброҳим Белхороевга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Назранда 31 декабрь куни салонида икки эркак бўлган Hyundai Solaris автомобили ўққа тутилди. Ҳодисада Иброҳим Белхороев ҳалок бўлди, ҳайдовчи Або Аушев жароҳат олди.
Қотилликка қасд моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумон қилинувчилар қўлга олингани ҳақида хабар берилмади.
Изоҳ (0)