30 декабрь, якшанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 20-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Борнмут»га қарши ўйинда дублга эришди.
Франциялик футболчи АПЛда кетма-кет 2 та ўйинда рақиб дарвозасини 2 мартадан ишғол қилди. 19-турдан ўрин олган «Ҳаддерсфилд» билан кечган баҳсда 2 та голга муаллифлик қилганди (3:1).
Охирги марта 2012 йилда Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед» сафида АПЛнинг кетма-кет 2 та ўйинида камида 2 тадан гол урганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)